МустаҚил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчи томонидан талабаларга аввал бериб қўйилган мавзулар асосида ташкил этилади. Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

· дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича мавзуларни ўзлаштириш.

· тарқатма материаллар бўйича мавзуларни ўзлаштириш.

· махсус адабиётлар бўйича мустақил мавзуларни ўзлаштириш.

· талабанинг ўқув-илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ малакасини шакллантириш.

МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ:

1. Бадиий адабиётлардан диалогли матнлар ёзинг. Мазкур матндаги адабий тил меъёрларидан чекинилган далилларни топинг. Мазкур чекинишларнинг қайси шевага мансублигини аниқланг ва уни реферат шаклида ёзинг.

2. Бадиий асарлардан диалогик матнлар топинг, улардаги адабий тил талаффуз меъёрларидан чекиниш ҳолатларини қайд этинг ва сабабларини изоҳланг.

3. Эркин Воҳидовнинг ғазалларини ўқинг, улардаги антоним сўзларни аниқланг ва мазкур антонимларнинг ғазаллардаги ўрнини белгиланг. Шу асосда маъруза тайёрланг.

4. Тарихий бадиий асарлардан муайян матн парчаларини ёзинг.Унда ўзак ва қўшимчаларнинг қўшилиш ҳолатига эътибор беринг ва шу асосда реферат тайёрланг.

5. “Авесто”нинг қисмларини танлаб ўрганиш, асардаги тангри Хўрмуздга оид сифатларни аниқлаб реферат тайёрланг.

6. Чўлпон шеъриятидан ёд олинг. Шоир шеърияти қўлланилган само жисмлари қай мақсадда қўлланилганлигига эътибор беринг ва уларни таҳлиллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилинг. Уни маъруза шаклида амалга оширинг.

7. Бадиий асарлардан диалогик матнлар топинг, улардаги адабий тил талаффуз меъёрларидан чекиниш ҳолатларини қайд этинг ва сабабларини изоҳланг.

8. “Бадиий адабиёт инсон камолотида асосий восита” эканлигини ўзингниз ўқиган бадиий асар мисолида изоҳлашга ҳаракат қилинг. Уни ёзма иш шаклида амалга оширинг.

9. Алишер Навоий рубоийларида ахлоқий масалалар талқини (Шоир рубоийларидан ёд олиш).

10. Бадиий асарларда касбга оид сўзлар ва илмий атамалардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганинг, шу асосида маъруза тайёрланг.

ДАСТУРНИНГ ИНФОРМАЦИОН-УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ:

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий услублари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, замонавий педагогик технологиялар, жумладан, овозли ёзувдан, видео кўрсатувлардан, ҳужжатли фильмлардан,мультимедия намойишлари кабилардан, Адабиёт музейи экспозициясидан фойдаланилади.

НАЗОРАТ ТЕСТЛАРИ

Адабий тил қоидаси қайси жавобда мукаммал ифодаланган?

А. Адабий тил шеваларга асосланган тилдир.

Б. Адабий тил сўзлашув тилининг ёзма шаклидир.

B. Адабий тил ишланган, қоидалашган, меъёрлашган тилдир.

Д.Адабий тил шаҳар шеваларининг грамматик жиҳатдан бир
меъёрга келтирилган шаклидир.

Адабий тил қайси шаклларда намоён бўлади?

А.Оғзаки шаклда.

Б. Ёзма шаклда.

C. Ёзма расмий шаклда.

Д. А ва Б.

Айси қатордаги сўзларда иккита бир хил унли ёзилади?

А.Та...ссурот, шу...р, ба...брў.

Б.Та...ссуб, мудофа..., на...нки.

C.Тасар...уф, таб...ий, ито...т.

Д.Манфа...т, мутол...а, та...ллуқ.

4. Берилган гап қайси нутқ услубига хос? Яшаш жойи

бўлмаганлар ётоқхона билан таъминланади.

А. Расмий-иш услуби.

Б. Публицистик услуб.

C. Сўзлашув услуби.

Д. Бадиий услуб.

Айси жавобда оддий сўзлашув услубига хос сўзлар берилган?

А. Аттанг, шалвирама, тузук.

Б. Янгиттан, қайтадан, зотан.

C. Афсус, инсон, шоти.

Д. Кўрибди, опти, тақдирланди.

Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар»и қайси вазнда ёзилган?

А. Эркин вазн.

Б. Аруз вазни.

C. Сарбаст.

Д. Бармоқ вазни.

Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонида қандай масалалар баён

Илинган?

А. Илоҳиёт, фалсафий масалалар.

Б. Ижтимоий-сиёсий, қаҳрамонлик ва подшоҳлик масалалари.

С. Одил подшоҳ, шахс ва омма манфаатлари каби масалалар.

Д. Объектив борлиқ ва шахс, дин ва тасаввуф каби масалалар.

Чун хар неки йўқ...», «Чун ҳақ ва талаб йўлига кирмоқ жоиз», «Қўлингда самар ҳадис ва афсона эмиш» матлаъли рубоийлар қайси мутафаккир шоирнинг қаламига мансуб?

А. Аҳмад Яссавий.

Б. Нажмиддин Кубро.

C. Умар Хайём.

Д. Сулаймон Боқирғоний.

Наши рекомендации