Айрат ул-аброр” ҳикматлари

Режа:

I. Кириш:

Алишер Навоий – сўз мулкининг султони.

II . Асосий қисм:

1. «Ҳайрат ул-аброр» - муқаддимавий достон.

2. Асарда комил инсонга хос ноёб фазилатлар талқини.

3. Достонда эзгу амаллар – саховат, қаноат, сабрнинг бадиий ифодаси.

III . Хулоса:

«Ҳайрат ул-аброр» достонининг ўзбек адабиётида тутган ўрни.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар:

I топшириқ:Қуйидаги саволларга жавоб қайтаринг.

1. Искандар шахси ҳақида нималарни биласиз?

2. “Саддий Искандарий”нинг номланишида қандай мажозий маъно мужассам?

3. Достонни бошқа достонлар номлари билан изоҳлашга ҳаракат қилинг.

4. “Искандар ва гадоликни ихтиёр этган шаҳзода мулоқоти”да қандай умумбашарий муаммолар хусусида фикр юритилади?

5. Искандарнинг адолатли шоҳ эканлиги достондаги қайси лавҳаларда ўз ифодасини топган?

6. Улуғ жаҳонгир васиятининг моҳияти нималардан иборат?

II топшириқ:Достондан олган таассуротларингиз асосида ”Адолатли шоҳ ва адолатли жамият” мавзуида уй иншоси ёзинг.

35-мавзу: Нодира лирикаси(2 соат)

Режа:

1. Нодира ҳаёти ва ижоди.

2. Нодира лирикасининг мавзулар олами.

3. Шоира шеъриятида маҳорат масаласи.

Таянч тушунчалар: Шеърий мерос, девон, қўлёзма, “Мунтахаб ут-таворих”, Туҳватут-таворих”, “Тарихи Фарғона”, “Ансоб ус-салотин ва таворихи хавоқин”, Комила, Макнуна.

Нодира таниқли шоира, давлат арбоби. Унинг асл исми Моҳларойим бўлиб, Андижон ҳокими Раҳмонқулибий оиласида дунёга келди. 1808 йилда Марғилон ҳокими бўлган Амир Умархонга турмушга чиқади. 1810 йилда акаси Олимхон ўрнига тахтга чиққан Умархон билан Қўқонга келади. 1822 йил Умархоннинг фожеали вафотидан сўнг ўғли Маъдалихон билан бирга Қўқон хонлигини бошқаради. Мадраса, масжид, карвонсаройлар қурдиради. Илм аҳлига раҳнамолик, фақирларга ҳомийлик қилади. Увайсий, Маҳзуна, Дилшод, Анбар Отин каби мумтоз шоираларга раҳнамолик қилди. 1842 йил Бухоро хони Амир Насруллоҳ томонидан қатл этилади.

Нодиранинг шеърий мероси бир нечта девонларининг қўлёзмалари орқали етиб келган. Ўзбекча шеърларида Комила ва форсийда Макнуна тахаллуслари билан ҳам асарлар яратган. Унинг 10.000 мисрага яқин асари етиб келган. Ғазал, мухаммас, рубоий, фард каби кўплаб жанрлардан фаол фойдаланган. Шеърларида Навоий, Фузулий, Бедил анъаналарини давом эттирган. Нодира ғазалларида фироқ, дард изтироблари самимий баён қилинган.

Нодира ҳаёти ва ижодини ўрганиш ўз давриданоқ бошланган. Ҳакимхон Тўранинг “Мунтахаб ут-таворих”, Авазмуҳаммад Атторнинг “Туҳватут-таворих”, Исҳоқхон Тўранинг “Тарихи Фарғона”, Мушрифнинг “Ансоб ус-салотин ва таворихи хавоқин” каби тарихий асарларда, Увайсийнинг “Воқеоти Муҳаммадалихон”, Нодир - Узлатнинг “Ҳафт гулшан” номли достонларида Нодиранинг иқтидори, фаолияти борасида қимматли маълумотлар баён этилган.

Нодира ижоди адабиётшунослигимизда А. Қаюмов, Т.Жалолов, Х. Раззоқов, М. Қодирова каби олимлар томонидан ўрганилган. Андижонда шоира номига шаҳар марказидаги шоҳкўчалардан бири, кинотеатр ва бошқа маданий муассасалар қўйилган.

Нодира - зуллисонайн шоира. У ўз асарларини икки тилда - форс-тожик ва ўзбек тилларида яратди. У мумтоз адабиётимиздаги ғазал, мухаммас, рубоий, фард каби кўплаб жанрларда асарлар яратди. Шоира Навоий, Фузулий, Бедилни ўзига устоз деб билган.

Нодира муҳаббат, садоқат ва вафо куйчиси. Ҳамфикр устози Умархоннинг фожиали вафоти Нодира кўнглига, ҳаётига катта зарба берди. Унинг шеърларида маҳзунлик кучайди.

Шарқ аёлларига хос фидойи вафодорлик, садоқат, иззат-икром намунаси бўлиб, тасаввуримизни, тафаккуримизни бойитади.

Нодира замонасида мажозий (яъни дунёвий) ишқни ҳам, ҳақиқий (яъни илоҳий) муҳаббатни васф этиш аёл киши учун осон бўлмаган. Мана бу оташин байт шундан нишона:

Манъи муҳаббат на қилурсан манга,

Рамзи ҳақиқат эрур ишқи мажоз.

Шоира наздида илоҳий ишқ инсонни камолотга етаклайди. Ундан бехабарлик эса тубанликка юз туттиради.

Муҳаббатсиз киши одам эмасдур,

Гар одамсан – муҳаббат ихтиёр эт...

Шоира шеърияти мазмун жиҳатдан ҳам, бадиийлик жиҳатидан ҳам баркамол асарлардир. У фикрларни ўзига хос, янги топилмалар, қиёслар билан ифодалашга интилади. Натижада, тазод, тажоҳул-ориф, ҳусни таълил, ташбеҳ каби бадиий санъатлар билан боғлиқ янгича талқинлар, янгича образлар, янгича ифодалар яратишга эришган:

Сени, эй нозанин, базм ичра топмай,

Қилур фарёду афғон най била даф.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар:

I топшириқ: Қуйидаги саволларга жавоб топинг.

1. Нодира ҳаёти ва фаолияти ҳақида нималарни биласиз?

2. Нодиранинг Қўқон адабий муҳитининг шаклланишидаги хизматлари нимадан иборат?

3. Шоиранинг ижод аҳлига раҳнамолиги ҳақида нималарни биласиз?

4. Нодира лирик меросида қандай мавзулар қаламга олинади?

II топшириқ: Қуйидаги тест саволларининг жавобини аниқланг.

Наши рекомендации