Х”ли сўзлар “Ҳ”ли сўзлар
1) абхаз 1) айюҳаннос
2) авиатехника 2) алаҳсирамоқ
II топшириқ: “Имло қоидалари”нинг “Айрим ҳарфларнинг имлоси” қисмини синчиклаб ўрганинг. Сўнг қуйида келтирилган сўзларнинг айтилиши ва ёзилишини қуйидагича изоҳланг:
Айтилиши | Ёзилиши |
Обит | Обид |
қисим | қисм |
Обид, қисм, давр, Юсуф, фронт, кўпайиб, бригада, ёшлик эришган, кетди, трактор, дарё.
5-мавзу: Сўз ўзагига қўшимча қўшганда юз берадиган товуш ўзгаришлари асосида тўғри ёзиш(2 соат)
Режа:
1. Сўз ўзагидаги унлининг ўзгариши.
2. Ўзак ва қўшимчаларнинг ўзгариши.
3. Ўзак ва қўшимчада товушнинг тушиб қолиши.
Таянч тушунчалар:Сўз ўзаги, товуш ўзгариши, ўзак ва қўшимча, имло қоидалари, товуш тушиши, ундошларнинг ўзгариши.
“Имло қоидалари” ёзма нутқнинг саводли бўлишини назарда тутади. Сўз ва қўшимчаларни тўғри ёзишни ўрганишда уларнинг айтилиш хусусиятлари (орфоэпия)га ҳам эътибор бериш лозим. Ёзма нутқнинг саводли бўлиши учун қўшма, жуфт ва қисқартма сўзларнинг ёзилишига эътибор бермоқ лозим. Айниқса, сўз ўзагига қўшимча қўшилганда содир бўладиган товуш ўзгаришлари ва бунинг ёзувда акс этиши масаласи имлодаги қийин ҳолатлардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида “Имло қоидалари”да сўз ўзагига қўшимча қўшганда юз берадиган товуш ўзгаришлари алоҳида кўрсатиб ўтилган. Булар қуйидагилар:
1. Ўзакдаги унлининг ўзгариши:
- аунлиси билан тугаган феълларга -в, -қ, -қи қўшимчаси қўшилганда -а унлиси -оайтилади ва шундай ёзилади: сайла-сайлов, сина-синов, сўра-сўроқ, бўя-бўёқ, ўйна-ўйноқи, сайра-сайроқи каби.
- и унлиси билан тугаган кўпчилик феълларга -в, -қ қўшимчаси қўшилганда бу унли -у айтилади ва шундай ёзилади: ўқи – ўқув, қази-қазув, сови-совуқ каби. Лекин -и унлиси билан тугаган айрим феъллар –қ қўшимчаси қўшилганда бу унли -и айтилади ва шундай ёзилади: оғри-оғриқ, қави-қавиқ каби.
-илла қўшимчаси орқали тақлидий сўзлардан феъл ясалганда (тақилла, чирилла) асос сўз таркибида -в ёки -йтовуши бўлса, бу қўшимча -улла тарзида айтилади ва шундай ёзилади: гурулла, шовулла, ловулла каби.
Унли товушлар билан тугаган парво, авзо, обрў, мавзу, мавқе каби форс-араб тилларидан ўзлашган сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганда қуйидагича ёзилади:
а) I ва II шахс қўшимчалари қўшилганда ушбу сўзлардан сўнг -й товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: парвойим, авзойинг, обрўйингиз, мавзуйим, мавқейинг каби;
б) III шахс эгалик қўшимчалари парво, обрў, авзо, мавқе сўзларида -йи шаклида қўшилади, мавзу, орзу сўзларига -си шаклида қўшилади: авзойи, обрўйи, мавзуси, орзуси каби.
2. Ўзак ва қўшимчалардаги ундошларнинг ўзгариши:
-қ, -к билан тугаган сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда - к ундоши “г“га, - қ ундоши эса “ғ”га ўзгаради ва шундай ёзилади. Оҳак-оҳаги, таёқ-таёғи, оёқ-оёғи каби.
Аммо иштирок, эрк, ҳуқуқ, равнақ, ҳақ, иштиёқ, юқсўзлари бундан мустасно.
-га, -гача, -гач, -гунча, -гани, -гудек, -ган, -гин, -гина каби -г ҳарфи билан бошланувчи қўшимчалар қандай товуш билан тугаган ўзакка қўшилишига қараб қуйидагича айтилади ва ёзилади:
а) -кундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда юқоридаги қўшимчаларнинг бош қисми -к тарзида айтилади ва шу ҳарф билан ёзилади: ток-токка, эк-эккин, кичик-кичиккина каби;
б) -қундоши билан тугаган сўзларга қўшимча қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши -қ тарзида айтилади ва шундай ёзилади: солиқ+га=солиққа, чиқ+гани=чиққани, қўрқ+гунча=қўрққунча каби;
в) қолган барча ҳолларда сўз қандай товуш билан тугашидан қатъи назар (жумладан, -г, -ғ билан тугаса ҳам), ушбу қўшимчаларнинг бош ҳарфи -г билан ёзилади: барг-баргга, диалог-диалогга, тоғ-тоғга каби.
3. Ўзак ва қўшимчалардаги товушнинг тушиб қолиши:
- иккинчи бўғини ёпиқ бўлган айрим отларга эгалик қўшимчалари ва шундай таркибли феълларга -ил нисбат қўшимчаси қўшилганда ўзакдаги иккинчи унли айтилмайди ва ёзилмайди. Масалан, оғиз-оғзим, шаҳар-шаҳринг, ўғил-ўғли, айри-айрил, қайир-қайрил каби.
-иккинчи бўғини очиқ унли билан тугаган сонларга -ов, -ала қўшимчалари қўшилганда ҳам ўзакдаги -и унлиси ёзилмайди: икков, олтов, еттала каби.
- мен, сен оломошларига -ни, -нинг, -ники қўшимчалари қўшилганда қўшимчадаги -н айтилмайди ва ёзилмайди. Ўзаги -н билан тугаган бошқа сўзлар бундан мустасно. Масалан, мени, сенинг, меники ва ўринни, ноннинг, матнники каби.